Халқимизда “порахўрлик” деб аталувчи иллат ҳақида тўхталсак, бу аслида коррупцияга оид жиноят бўлиб, ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисалардан биридир.
Шунингдек, ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида ҳам тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир.
Оддий тилда айтганда, коррупция бу шахсий наф кўриш мақсадида давлат ҳокимиятини суистеъмол қилиш ҳисобланади.
Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва тегишли таркибий тузилмалар томонидан бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ходимлар, уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари, божхона соҳаси билан алоқадор тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашув ва профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (67) 225-48-67 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.
27.09.2021