Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада анор экспорти айни авжида
10379
Фарғона вилоятида деярли йил бўйи мева ва сабзавотлар экспорти тўхтамайди. Кузнинг илк ҳафталарида экспорт қилинаётган мевалар қаторига анор ҳам қўшилади.
Фарғонада анор экспорти айни авжида

Вилоятда Қува тумани анор етиштиришда етакчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Қувасой шаҳри, Боғдод, Тошлоқ, Қўштепа, Риштон ва Ўзбекистон туманларида ҳам анорчилик яхши ривожланмоқда.

Вилоятда жами анор боғлари 2018 йилда 861 гектарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 30 фоизга кўпайиб 1120 гектарга ортганини кўришимиз мумкин.

Анорга нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам талаб катталигини инобатга олган ҳолда анор пишиб етилиши билан унинг экспорти бошлаб юборилди. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2020 йил давомида қиймати 7,9 миллион долларлик 5641 тонна анорлар жами 12 та давлатларга экспорт қилинган. Асосий экспортёр давлатлар қаторидан Россия, Қирғизистон, Корея Республикаси ва Украина давлатлари ўрин олган. 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати 703 минг долларлик жами 877 тонна анор экспорти амалга оширилди. Жорий йилда анорлар асосан Россия, Қирғизистон, Украина, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Беларусияга экспорт қилинмоқда. Бу йил вилоят тадбиркорлар томонидан қиймати 8,7 миллион долларлик 6500 тонна анор экспорт қилиш режалаштирилган.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат узлуксиз ташкил этилган. Ҳозирда анор экспорти расмийлаштирув жараёни асосан бошқарманинг “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида соддалаштирилган тартибда амалга оширилмоқда.

27.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг