Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Билим ва кўникмалар оширилмоқда
1249
Божхона органларида ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, билим савиясини юксалтириш, уларнинг маънавияти ҳамда дунёқарашини ошириб бориш, хизмат вазифаларига масъулият билан ёндошиш, устоз-шогирд анъаналарини самарали давом эттириш масалалари доимий эътибордаги вазифалардир.
Билим ва кўникмалар оширилмоқда

Мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳар бир ходимнинг билим савиясини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тасдиқланган ўқув машғулот режалари асосида маънавият-маърифат, хизмат ва жанговор тайёргарлик ўқув машғулотлари ташкил этилган.

Ўқув машғулотлари бугунги пандемия шароитини инобатга олган ҳолда “Zoom” платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Ўқув машғулотлари давомида божхона назорати ва расмийлаштируви бўйича учраётган масалалар муҳокама қилиниб, қонунчилик талабларини амалиётда тўғри қўллаш юзасидан тушунчалар берилиб, соҳада янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар талаблари ҳар бир ходим онгига етказилмоқда.

Бу каби ўқув машғулотлари тизимда профессионал кадрлар тайёрлашга, ходимларнинг ўз устида доимо ишлашига, касбий билим ва маҳоратларини ошириб боришга хизмат қилади.

Нигора Ачилова,
Кадрлар бўлими катта инспектори

27.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг