Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий бойликларни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
10561
Божхона органлари томонидан маданий меросимизни сақлаб қолиш, уларнинг юртимиз ҳудудидан ноқонуний равишда олиб чиқилишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Маданий бойликларни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

Хусусан,  Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро Н.И. бошқарувидаги “FORD TRANZIT” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада жами 3 дона икки тарафлама очиладиган, ўйма нақшлар туширилган ёғоч эшиклар борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим этилган экспертиза хулосасига кўра, гулли ўймакор нақшли қўл санъати маҳсули ҳисобланган ушбу эшиклар Бухоро ва Хоразмлик усталар томонидан “убайдий” услубида XIX асрда яратилган бўлиб, уларни республикамиз ҳудудидан олиб кетиш ман этилади.

Ҳозирда ушбу маданий мерос Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейига топширилган бўлиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан  божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг