Хусусан, Тошкент шаҳри божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” ҳамда “Чуқурсой техник-идора” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган 2 та юк контейнери ҳужжатларга асосан кўздан кечирилди.
Натижада, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилган ясси прокатланган темир маҳсулотлари умуман йўқлиги, уларнинг ўрнида қиймати 2 млрд. 35,8 млн. сўмлик 49 тоннадан зиёд алюмин листлар борлиги фош этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 380 млн. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.09.2021