Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.А бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситаси юкхонаси ҳамда салон қисмида 1 дона полиэтилен қопга ва 4 дона қора рангли пакетларга жойлаштирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 380,8 миллион сўмлик 39 турдаги жами 255 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.09.2021