Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келишининг олдини олиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, пост ходимлари томонидан Россия давлатидан пойтахтимиздаги маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган МДФ эшиклар божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, божхона юк декларацияси ҳамда юк ҳужжатларида қайд этилмаган 117 млн. сўмлик 130 дона эшиклар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.09.2021