Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига фуқаро Ж.В. бошқарувида кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганда ҳужжатларда кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган дастлабки сўровга кўра умумий қиймати 36 млн. сўмга тенг бўлган 240 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.
Худди шундай яна бир ҳолатда мазкур чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан фуқаро С.О. бошқарувида мамлакатимизга кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 40,2 сўмлик 38 дона автотранспорт шиналари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.09.2021