Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Марғилон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Б.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда умумий қиймати 26 миллион сўмлик 2 турдаги жами 144 дона аёллар парфюмерия тўпламлари борлиги аниқланди.
Яна бир шунга ҳолатда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салони ва юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 81 миллион сўмлик
21 турдаги парфюмерия товарлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят ишлари Марғилон шаҳар судининг қарорига асосан, товар-моддий бойликлари давлат фойдасига мусодара қилиниб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима жазоси қўлланилди.
24.09.2021