Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда “Оқ кўприк” темир йўл чегара божхона пунктига қўшни давлат ҳудудидан кириб келган поезд таркиби белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, поезд таркибидаги юк вагонларидан бирининг қўшғилдирак рамаси ён ички қисмида оқ рангли целлофан пакетга солинган ва ўралган ҳолда яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Экспертиза текширувларига кўра, мазкур моддалар оғирлиги 16,99 гр. бўлган “марихуана” гиёхвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.09.2021