Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда коррупцияга қарши курашишнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилмоқда
1480
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан бошқармада хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа турдаги қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан доимий тарзда тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қашқадарёда коррупцияга қарши курашишнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилмоқда

Бизга маълумки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди.

Бу борада, коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг ўзаро ҳамкорлиги талаб этилади. Шу сабабли, юртимизда олиб борилаётган чораларни амалга оширишда кенг жамоатчиликнинг ҳам фаол иштироки зарур бўлади.

Шундагина биз бу иллатга қарши курашишда бирор бир натижага эришамиз.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ходимларга юклатилган хизмат вазифаларни бажарилиши ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчиликка Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий тарзда эълон қилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, шахсий таркиб иштирокида ўтказиладиган йиғилишларда ҳам ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажаришлари, ҳар қандай вазиятда ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хушмуомалада бўлиш, қўпол муомалада бўлмасликлари юзасидан тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Бу каби амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг барчаси божхона ходимларининг ҳалол ва пок бўлиб, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришларига замин яратади.

 

23.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг