Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Каптива”ни тўхтатиб, 265 миллион сўмлик маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини фош этишди
1306
Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда юртимиз ҳудудига товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишмоқда.
Божхоначилар “Каптива”ни тўхтатиб, 265 миллион сўмлик маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини фош этишди

Ўтказилган тадбирда олдиндан олинган тезкор маълумот асосида фуқаро А.Ш бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина ноқонуний товарлар ташишда гумонланиб, Наманган шаҳридаги Курашхона МФЙ ҳудудига етиб келган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб ўтилган жами: 5 млн. сўмлик 23 дона каробкаларга жойланган 417 кг “банан” цитрус мевалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг фуқаро Ш.А.нинг кўрсатмаси асосида ушбу маҳсулотлар ортилган фуқаро Қ.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида Ш.А.га тегишли бўлган муқаддам Қирғизистон Республикасидан ноқонуний айланма йўллар орқали олиб ўтилган жами 260 млн сўмлик 3 турдаги товарлар 513 кг банан цитрус мевалари, 7 турдаги 123 дона “HERBA LIFE ALOE” номдаги парфюмерия товарлари ҳамда 26 турдаги 1940 дона биологик қўшимчалар (HERBA LIFE протеин) товарлари ноқонуний равишда ўз яшаш хонадонидан “ЯМА” сифатида фойдаланиб сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Тадбир давомида аниқланган 260 млн сўмлик товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг