Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга йўл олган фуқаро
А.А. белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс қўл соатининг орқа тарафига умумий қиймати 93 миллион сўмлик 103 граммлик қуйма тилла бўлаги ёпиштирилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.09.2021