Хусусан, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлигида “Менинг тенгдошим” мавзусида ёш ҳарбий хизматчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда қуролли кучлар тизимининг турли соҳаларида хизмат олиб бораётган ёшлар томонидан амалга оширилаётган янгиликлар ва тадбирлар юзасидан фикрлар алмашилиб, қуролли кучлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар етказилди.
Учрашув қизғин бахс мунозараларга бой тарзда якунланди.
Ёшлар ўртасида бу каби учрашувларнинг ташкил этилиши уларнинг ўзаро фикрлар алмашиши, касбий ва ақлий салоҳиятларини янада ортишига хизмат қилади.
Жасурбек ИБОДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг
Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги
бошланғич ташкилоти етакчиси
23.09.2021