Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – хавфли иллат
1707
Дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупциядир. Инсонларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш эса ёшликдан бошланади.
Коррупция – хавфли иллат

Шу сабабли коррупцияни йўқ қилиш, унга қарши курашиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор ишлар оширилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги 2-сон Академик лицейи талаба ва ўқувчилари  иштирокида “Коррупция – хавфли иллат” мавзусида маънавият соати  ўтказилди.

Мавзу юзасидан божхона пости катта инспектори А.Аҳадов, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунинига кўра, “Коррупция” — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш эканлигини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтди.

Мазкур иллатга қарши кураш масаласига мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратилиб, келинмоқда. Дарҳақиқат, республикамизда БМТ иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (EKOSOS)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси, Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси, Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги декларация, Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг эътироф қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасида қонун ва бир қатор қонун жужжатлари қабул қилинишини ўзи ҳам Давлатимизнинг бу иллатга қарши ўз позицияси нақадар жиддий эканлигини билдиради.

Тадбирда сўзга чиққанлар, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, унинг оқибатлари ҳақида айтишди ҳамда ушбу хатти-ҳаракат юзасидан қонунчилик базаси мустаҳкамлаб қўйилганлиги, жазонинг муқаррарлиги тўғрисида тушунтиришлар беришди.

Учрашув сўнгида, талаба  ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олишди.

22.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг