Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари ўзаро ҳамкорликда қўшни мамлакатдан вилоятда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият номига олиб келинган товарлар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 3 млрд. 292 миллион сўмлик 328 минг дона ўсимликлар зараркунандаларига қарши дорилар ҳамда 240 дона электрон тарозилар учун батарейкалар борлиги аниқланиб мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.09.2021