Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Саманта” кўмагида “Кобальт”га яширилган тамакиларни фош этишди
1701
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан қайтиб келаётган М.Д. имли шахс бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинани божхона назоратидан ўтказиш чоғида юртимизга катта миқдордаги тамаки маҳсулотлари кириб келишини олдини олишди.
Божхоначилар “Саманта” кўмагида “Кобальт”га яширилган тамакиларни фош этишди

Гап шундаки, ушбу автомашинанинг йўловчи кабинасини “Саманта” лақабли хизмат ити ёрдамида текшириш чоғида божхоначилар автомашинага ноқонуний маҳсулот яширилганлигини пайқаб қолишди.

Шундан сўнг “Кобалт” русумли автомашина чуқур божхона назоратидан ўтказилганда хизмат итининг хатти-харакатлари ўз исботини топди, автомашина эшикларидан обшивкалари яъни панеллари ечиб кўрилганида, автомашина олд ва орқа эшиклари орасида моҳирона яширинган, 887 қути “MILANO” ёзувли ва 50 қути “ESSE Light” ёзувли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Текширув давомида ҳайдовчи ва йўловчи келишган ҳолда ушбу ҳуқубузарликни содир этганлигига иқрор бўлишди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига топширилди. Ҳозирда аниқланган тамаки маҳсулотлари ҳамда автотранспорт воситаси ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилди.

Маълумот сифатида таъкидлаб ўтамизки, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йил давомида 21 та холатда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлар аниқланган.

27.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг