Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юкхонадаги ўқдорилар тўхтатиб қолинди
1182
Божхона органлари томонидан контрабанда предметларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Юкхонадаги ўқдорилар тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Қ.Ҳ. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасидаги сумкада, жанговар ўқ-дорилар туркумига кирувчи, отиш учун яроқли бўлган 1 дона 9 мм. “Parabellum” номли жангавор патрон борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг