Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Келажак олдидаги масъулият
1386
Истиқлол тантаналарига ҳамоҳанг тарзда шу кунларда юртимизда муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловига тайёргарлик жараёни ҳам қизғин паллага кирди.
Келажак олдидаги масъулият

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш БМТнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакти асосида ишлаб чиқилган бир нечта халқаро ҳужжатлар асосида ташкил этилади. Бу ҳужжатлар умумлаштирилиб Халқаро сайлов стандартлари деб аталиши ва унда белгиланган қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, хусусан, Сайлов кодексига имплементация қилингани мамлакатимиз сайлов қонунчилиги барча демократик тамойилларга мос келишининг яққол далилидир. Умумийлик, тенглик, тўғридан-тўғри ва яширинлик тамойилларига қай даражада амал қилинаётгани сайловни кузатиш бўйича қабул қилинган ҳужжатларда ўз аксини топган. Сайлов жараёнларининг очиқлиги ва ошкоралиги эса сайловчиларнинг тўғри танлови амалга ошишида муҳим роль ўйнайди.

Шу муносабат билан Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир ҳам сайлов қонунчилигига бағишланди. Тадбирни Бухоро давлат университети доценти 3-сон Бухоро сайлов округи масъул ходими Қ.Турсунов сўзга чиқиб, бугунги давлатимизда амалга оширилаётган сайловга оид муҳим янгиликлар, сайлов қонунчилиги, сайлов кодекси ҳақида, овоз беришда қабул қилинган янгиликлар, сайловни кўтаринки кайфиятда ўтказиш ва бу сайлов миллат келажагини белгилашда муҳим ўрин тутиши каби муҳим маълумотларни келтириб ўтди.

Тадбир давомида сайлов аслида ҳар биримизнинг, қолаверса, ватанимиз эртаси ва ривожи йулидаги муҳим сиёсий жараён эканлигини таькидлаб ўтилди.

22.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг