Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3 млрд. сўмлик товарларнинг ТИФ ТН кодларини ўзгартиришга бўлган уриниш наф бермади
1131
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
3 млрд. сўмлик товарларнинг ТИФ ТН кодларини ўзгартиришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, божхона постига вилоятда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинган товарлар божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида божхона юк декларациясида 1 мм. қалинликда деб кўрсатиб ўтилган плёнка, аслида 0,35 мм қалинликдаги плёнкалар эканлиги маълум бўлди. 

Натижада умумий қиймати 3 млрд. сўмлик жами 250 дона рулондан иборат мазкур товарларга 35 миллион сўм божхона тўловлари  ҳисобланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг