Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Ш.Н. бошқарувидаги “Портер” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 131 миллион сўмлик 18 турдаги 993 дона маиший техника товарлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.09.2021