Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Ready4Trade Central Asia” лойиҳаси доирасида семинар тренинглар бўлиб ўтди
2868
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Ready4Trade Central  Asia” лойиҳаси доирасида семинар тренинглар бўлиб ўтди

Айнан шу мақсадда, Тошкент вилояти божхона бошқармасида  “Гендер муаммоларини инобатга олган ҳолда халқаро савдо-сотиқ тартиботларини соддалаштириш” мавзусида тренинг ўтказилди. Мазкур лойиҳанинг мақсади Марказий Осиёда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнес имкониятларини кенгайтириш ва трансчегаравий электрон тижорат орқали ички ва халқаро миқёсда савдони ривожлантиришдир.

Айни шу мақсадда, Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Гендер тенглик муаммоларини инобатга олган ҳолда савдони соддалаштириш: чегара назорати ходимлари учун тренинг” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Учрашувда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси координатори Нигора Джамалова, Давлат божхона қўмитаси Божхона институти “Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси” катта ўқитувчиси Нилуфар Ахмедова, “Марказий Осиё савдога тайёр” (Ready4Trade CA) лойиҳасининг миллий маслаҳатчиси Акмал Азимов ҳамда ДБҚ хотин-қизлар кенгаши раиси Умида Пирмухаммедова иштирок этишди.

Учрашувда Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Г.Шукуров сўзга чиқиб, бугунги кунда Тошкент вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган ходимларнинг 89 нафарини (12,6%) аёл ходимлар ташкил этишини, шундан, 62 нафари шаҳодатланган, 27 нафар ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳида фаолият олиб бориши ҳақида маълумот берди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аёл ходимларимиз томонидан жами 27 та божхона қоидалари бузилиши ҳолатлари аниқланиб, умумий қиймати 544 млн. сўмдан зиёд бўлган товар-моддий бойликларининг республикамиз чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинган. Шунингдек,  349 та ҳолатда божхона кирим ордерлари асосида 299 млн. 267 минг сўмлик божхона тўловлари ундирилган.

Семинар давомида маърузачилар томонидан аёл ходимларга мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти, гендер тенглиги нима эканлиги ва жамият учун қанчалик муҳимлиги, гендер омилларининг савдо билан боғлиқлиги, трансчегаравий савдода аёллар дуч келадиган муаммолар, аёлларнинг савдодаги иштирокини қўллаб-қувватлаш учун савдони соддалаштириш  жараёнлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тренинг давомида савдода аёлларнинг иштироки муҳим макроиқтисодий фойда келтириши, гендер тенгликни тарғиб қилиш жамиятнинг барча соҳалари учун жуда муҳимлиги, савдо билан шуғулланадиган аёлларга тадбиркорликни юритишда ёрдам берадиган тегишли чоралар кўрилса, гендер тенглигини таъминлашда кучли катализатор бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

22.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг