Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияни олдини олишда профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда
1525
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.
Коррупцияни олдини олишда профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда

Барчамизга маълумки, фақат коррупциянинг оқибатлари билан эмас унга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш бўйича ишларни олиб бориш ижобий самара беради.

Бу борада божхона органларида ҳам бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш мақсадида, давра суҳбатлари, семинарлар ва ходимларнинг оила аъзолари иштирокида учрашувлар ташкил қилиб келинаяпти.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан шахсий таркиб ҳамда Божхона институтининг 4 босқич талабалари иштирокида профилактик учрашув ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Х.Турдибоев томонидан ходимларни бурчига содиқлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноят ҳамда турли қонунбузарликлар содир этилишини олдини-олиш борасида тарбиявий, тушунтириш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш, шунингдек фуқароларга қонун талабларини атрофлича тушунтириш, улар ҳуқуқларининг поймол этилишига йўл қўймаслик, бу борада ходимларнинг масъулиятини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Тадбир сўнгида Давлат божхона қўмитаси томонидан тайёрланган мавзуга оид видеороликлар йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

22.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг