Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши кураш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Шаҳрихон туманида фуқаро У.А. бошқарувидаги “Лабо” русумли юк транспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур автотранспорт воситасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 130,6 миллион сўмлик 43 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
22.09.2021