Учрашувлар давомида жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида божхона постларида ТИФни нотариф тартибга солишни назорат қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солишда нафақат божхона, балки ваколатли идораларнинг ўрни аҳамиятли эканлиги, божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган сертификат ва рухсат берувчи тусидаги бошқа ҳужжатлар божхона расмийлаштируви учун “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон равишда қабул қилинаётганлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, пост ходимлари томонидан ТИФни нотариф тартибга солиш соҳасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар талаблари учрашув иштирокчиларига етказилди.
Бу каби учрашувларнинг ташкил этилиши ТИФни нотариф тартибга солишни назорат қилиш бўйича муаммоли масалаларни тизимли ва ўз вақтида ҳал этишга ҳамда тадбиркорларнинг бу борадаги мурожаатларини қисқартиришга хизмат қилади.
Азиз МАМАДЖАНОВ,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф
тартибга солишни назорат қилиш ва божхона
экспертизаси гуруҳи инспектор-эксперти
22.09.2021