Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Зарафшон” ва “Жомбой” божхона пунктлари ўз фаолиятини бошлади
1845
Барчамизга маълумки, юртбошимиз томонидан “2018 йил - фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди.

Давлат бошқаруви органларига  фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида - фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, солиқ ва божхона сиёсатини фаол ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига имтиёзлар тақдим этиш каби вазифалари берилди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш, товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнини ўртача вақтини қисқартириш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Зарафшон” ва “Жомбой” темир йўл станциялари ҳудудида божхона пунктлари ташкил этилди. Ўз ўрнида 2017-2018 йиллар мобайнида юк ташиш ҳажмининг таҳлил натижалари, ушбу станциялар орқали экспорт ва импорт қилинадиган товарлар сонининг ўсиш тенденцияси, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларинг таклиф ва истаклари инобатга олинди.

Мисол учун, 2018 йилнинг 9 ойи давомида “Зарафшон” станцияси орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан 2800 дан ортиқ темир йўл вагонлар ёрдамида экспорт-импорт операциялари амалга оширилган. “Зарафшон” темир йўл станциясига ушбу ҳудуд яқинида жойлашган “Сам-Антеп Гилам”, “Сиёб Саховати” ҳамда “Pulsar Trade Brewery” ва бошқа ташкилотларнинг темир йўл тармоқлари келтирилган.

 Худди шунингдек, “Жомбой” темир йўл станцияси орқали 900 га яқин вагонлар ёрдамида экспорт-импорт операциялари амалга оширилган. Станцияга “JV MAN Auto-Uzbekistan”, “Uz Auto Trailer”, “Bmax Building Materials”, “Prime Ceramics” ва бошқа қатор ташкилотларнинг темир йўл тармоқлари келтирилган.

27.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг