Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сайлов қонунчилиги бўйича божхона ходимлари билан давра суҳбати ташкил этилди
1431
Шу кунларда бутун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Сайлов қонунчилиги бўйича божхона ходимлари билан давра суҳбати ташкил этилди

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилги президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтади. Унда конституциявий қоидалар ва халқаро сайлов стандартларига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти даврийлик принципи асосида сайланиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан божхона ходимларини яқиндан таништириш, мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Ёшлар ишлар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан ҳамкорликда “Менинг овозим – Ватаним келажаги!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир қатнашчиларига янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси ва унга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар  томонидан жорий йилнинг октябрь ойида давлатимизда муҳим сиёсий жараён Президент сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан, ҳар бир сайловчи ўзи овоз бераётган номзоди ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши, сайловда қатнашиш тартибини билиши ва оила аъзоларига ҳам етказиши, сайлов жараёнларига масъулият билан ёндашиши лозим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Бундай сайлов қонунчилигига доир давра суҳбатлари Республикимиздаги барча ҳарбий қисмларда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, мақсадимиз, ҳарбий хизматчиларга сайлов қонунчилигига доир ўзгаришларни ўз вақтида етказиш ва давлатимизда муҳим сиёсий жараён Президент сайловида фаол иштирок этишга чорлашдан иборат – дейди  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, божхона хизмати капитани Сержанов Ерполат.

Шундан сўнг,  божхона ходимларига  жойларда ташкил этилган сайлов участкалари ва сайлов округлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, сайлов ўтказилиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ташкил этилаётган бу каби тадбирлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳар бир фуқаронинг ўрни алоҳида эканлигидан дарак бериб, ушбу муҳим сиёсий жараёнларда ҳар бир юртдошимизнинг фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

20.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг