Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун мавзусида: Фармон тарғиботи
1407
Юртимизда барча соҳалар сингари божхона тизимида ҳам кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Кун мавзусида: Фармон тарғиботи

Хусусан, соҳа ривожи учун муҳим бўлган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги   ПФ-6310-сон Фармони қабул  қилинди.   

Мазкур Фармонни кенг жамоатчиликка етказиш, ҳужжат ҳақида кенгроқ  маълумот бериш мақсадида Сурхондарё телерадиоканалининг “Кун мавзуси” кўрсатувида вилоят божхона бошқармасининг масъул ходимлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди.

Кўрсатувда, Давлат божхона қўмитасининг божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида ташкил этилаётган тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ва улар қачондан фаолият юритиб бошлаши ҳақида айтиб ўтишди.

Шунингдек, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

➡️ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилиши;

➡️ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилиниши;

➡️тўланадиган барча йиғимлар транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида тўловларни олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилиши тўғрисида маълумот бердилар.

Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан бевосита ташқи иқтисодий фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун 2022 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини божхона органлари томонидан қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ушбу маблағлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилиши;

➡️қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг ундирилмайдиган ва қайтарилмайдиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизигача этиб белгиланлигини бўйича ҳам тўлиқ тушунча беришди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу Фармонларидаги янгиликлардан бири бу  Давлат божхона қўмитасининг божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида Давлат божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга Марказий божхона лабораторияси ташкил этилишидир.

Ҳозирда, Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан Жаҳон божхона ташкилотининг “Минтақавий лаборатория” мақомини олиши, у томонидан :

-никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш,

-товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматларни кўрсатиш,

-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва бошқа турдаги криминалистик суд экспертизаларини амалга оширилиши бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси борасида ишлар олиб борилмоқда.

20.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг