Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасида ёш божхоначиларнинг хорижий тиллар бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида инглиз тили бўйича ўқув машғулоти ташкил қилинди.
Машғулотда асосан божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган хорижий давлатлар фуқаролари билан инглиз тилида мулоқот қилиш, божхона назорати ҳамда расмийлаштирув жараёнларида халқаро миқёсда кенг фойдаланиладиган инглиз тилидаги ибораларнинг мазмун-моҳиятига катта эътибор қаратилди.
Умуман олганда, хорижий тилни эгаллаш таълим, илм-фан, иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий ҳаётдаги глобаллашувнинг янги даври учун асосий калит ҳисобланади. Шу боис глобаллашув жараёнларида барча соҳалар каби божхона соҳасидаги кадрларни ҳам билим ва кўникмаларини замон талабига мос равишда ошириб боримоқда.
20.09.2021