Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мен келажагим учун овоз бераман
1428
Республикамиза олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан бир ҳолда давлат ва жамият қурилиши тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мен келажагим учун овоз бераман

Хусусан, миллий сайлов қонунчилигимиз халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ҳолда ҳуқуқий жиҳатдан янада ривожлантирилди, либераллаштирилди ва сайлов амалиёти ривожланиш йўлида янги босқич кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташабусси билан мамлакатимиз тарихида биринчи марта бир нечта қонунларнинг ўрнига ягоналаштирилган ва яхлит қонун ҳужжати – 18 та боб ҳамда 103 та моддадан иборат “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси” тайёрланди ва 2019 йил 25 июнда “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Олдинлари сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.

Ушбу кодекс билан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолилига, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига ҳам тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиблари очиқ-ойдин, шаффоф тарзда белгилаб берилди.

Бугун, Навой вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган маьнавий-маьрифий тадбир ҳам сайлов қонунчилигига бағишланди. Тадбирда Навоий юридик техникуми директор ўринбосари У.Утамуродов сўзга чиқиб, бугунги кунда давлатимизда амалга оширилаётган сайловга оид муҳим янгиликлар, сайлов қонунчилиги, сайлов кодекси ҳақида, овоз беришда қабул қилинган янгиликлар, ҳаттоки, чет давларида ишлаётган, таьлим олаётган талабаларга ҳам сайловларда иштирок этиши учун шароитлар яратилганлиги, сайловни кўтаринки кайфиятда ўтказиш ва бу сайлов миллат келажагини белгилашда муҳим ўрин тутиши каби кўплаб маълумотларни келтириб ўтди. Сайлов аслида, ҳар биримизнинг, қолаверса, ватанимиз эртаси ва ривожи йулидаги муҳим сиёсий ҳаракат эканлигини таъкидлаб ўтди

Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга  бой ҳолда ўтган ушбу маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларга сайлов жараёнларига нисбатан янада жиддийроқ эьтибор ва масъулият ҳиссини бахшида этди.

                                                                 

                                                                           

18.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг