Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонуний тўловлардан қочишга уриниш наф бермади
981
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда республикамиз ҳудудига турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Қонуний тўловлардан қочишга уриниш наф бермади

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан хориждан келтирилган 3 дона “экскаватор” махсус транспорт воситалари  белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида ҳужжатларда “ғилдиракда ҳаракатланувчи  экскаватор-юклагич” деб кўрсатилган махсус транспорт воситалари аслида “ғилдиракда ҳаракатланувчи тўлиқ бурилишли экскаватор” махсус транспорт воситалари эканлиги аниқланди.

Натижада, мазкур транспорт воситаларининг ТИФ ТН кодлари ҳам нотўғри таснифланганлиги сабабли махсус транспорт воситаларига  345, 6 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

18.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг