Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жамиятнинг тараққий этишида шарқ олимларининг фалсафий-ҳуқуқий қарашлари
1298
Марказий Осиё ҳудудида сиёсий фикрларнинг ривожланишига IХ-Х асрларда яшаб ижод қилган, ўзининг асарлари билан ҳали-ханузгача дунёни лол қолдириб келаётган Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби улуғ мутафаккирларнинг ўрни беқиёсдир.
Жамиятнинг тараққий этишида шарқ олимларининг  фалсафий-ҳуқуқий қарашлари

Бу даврдаги илм шайдолари дунёвий маърифатга интилиш, табиатга қизиқиш, табиатшунослик илмларини ривожлантириш, инсонни улуғлаш, комил инсонни тарбиялаш, умуман, фойдали барча илмлар билан қизиқиш борасида ўзларини намоён қилганлар. Олимларимиздан қолган бу катта мерослардан ҳозиргача давлатни бошқаришда, жамият тараққиётида фойдаланиб келмоқдамиз.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир шарқ алломаси бўлган Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асари хусусида бўлиб утди. Тадбирда Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Ф.Файзиев сўзга чиқиб, асар ҳақида қизиқарли бўлган жуда кўплаб маьлумотларни келтириб ўтди.

Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга  бой холда ўтган ушбу маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларга Абу Наср Форобий бобомизга нисбатан янада  юксак ғурур ва ифтихор тўйғуларини бахшида этди.

 

18.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг