Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш доимий эътиборда бўлиши лозим
4483
Ҳар бир фуқаронинг муҳим мажбуриятларидан бири бу - йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишдир. Шу боис, ушбу мажбуриятни кенг аҳоли вакилларига етказиш ва бу борада уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш жуда долзарб масала ҳисобланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш доимий эътиборда бўлиши лозим

Ҳар бир фуқаронинг муҳим мажбуриятларидан бири бу - йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишдир. Шу боис, ушбу мажбуриятни кенг аҳоли вакилларига етказиш ва бу борада уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш жуда долзарб масала ҳисобланади.

Унда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари иштирок этиб, бугунги кунда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида тизимда амалга оширилаётган ишлар, нафақат транспорт ҳайдовчиси балки, пиёдалар иштирокида содир этилган қоидабузарликлар борасида йиғилганларга умумий маълумотлар бериб ўтишди.

Шунингдек, тадбир давомида йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги, автомашинани маст ҳолда бошқарганлиги туфайли содир бўлаётган аянчли ҳолатлар, инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари акс эттирилган видеолавҳа ходимлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, тадбир давомида ходимлар томонидан бугунги кунда  йўл ҳаракати вақтида юзага келаётган муаммоли вазиятлар, уларнинг ечими юзасидан масъул мутахассисга савол ва таклифлар берилди. Савол-жавоб вақтида ходимлар бу борада ҳуқуқий тушунчаларга эга бўлишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад сифатида шуни айтиш мумкинки, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда бу каби ҳамкорликдаги тарғибот тадбирлари ижобий натижа бериши турган гап. Негаки, ушбу тадбирлар хоҳ у ҳайдовчи хоҳ йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъи назар, ўзининг ва атрофидагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлигини яхшироқ англаб етишида муҳим туртки бўлади. Зеро “Йўл қоидаси – умр фойдаси” деб бекорга айтилмаган.

18.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг