Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳисобот берилди
1495
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳисобот берилди

Сессиянинг кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидовнинг "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мамлакатимиз ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга доир қисмининг  Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш" бўйича ҳисоботи тингланди.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2021 йилнинг январь-авгуcт ойлари давомида Тошкент шаҳрининг товарлар ташқи савдоси 8,3 млрд. долларни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 млрд. долларга кўпайган.

Жорий йилнинг 8 ойида давомида 94,8 млн. долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 582,5 млн. долларлик шу турдаги товарлар импорт қилинган.

Салкам 1,1 млрд. долларлик товарлар экспорти 81 та давлатларга амалга оширилиб, маҳаллий маҳсулотлар Россия,Туркия, Афғонистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатларнинг бозорларига йўналтирилган.

Озиқ-овқат товарлари ноқонуний ҳаракатларини олдини олиш борасида 2021 йил бошидан бугунги кунга қадар Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан 34 та божхона қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, 33,2 млрд. сўмлик товарлар далилий ашё сифатида савдо дўконларига вақтинча сақловга топширилган.

Сессияда таъкидланишича, ваколатли идоралар билан ҳамкорликда республикага сифатсиз озиқ овқат маҳсулотларини импорт қилинишига қарши қаратилган ҳаракатлар натижасида, жорий йил давомида 334,3 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлганлиги сабабли йўқ қилинди

Ҳисобот якунида бошқарма бошлиғи Т.Саидов сессия иштирокчиларига мамлакатимизда озиқ-авқат хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш  юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

17.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг