Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги қоидалар - коррупцияни олдини олишда хизмат қилади
1386
Бизга маълумки, коррупцияга қарши курашиш бутун дунё миқёсидаги асосий масалалардан бири сифатида қараб келинмоқда. Шундан келиб чиқиб, ушбу иллатга қарши курашиш учун барча мамлакатлар бор куч қудратини жалб қилмоқда.

Мазкур йуналишда бизнинг мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашга оид бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сон Фармони қабул қилинди.

Фармон билан ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги бир қанча тартиб қоидалар ва енгилликларни амалиётга жорий этилиши назарда тутилган.

Мисол учун, ҳужжат билан тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари 2021 йил 1 октябрдан босқичма-босқич Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ва 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудий бошқармаларда ташкил этилиши кўзда тутилган.

2021 йил 1 октябрдан «Масофавий электрон декларациялаш» постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

Шунингдек, “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилган ҳудудлардаги ТИФ божхона постларининг фаолияти божхона назорати шаклларини амалга оширишга ихтисослаштирилади.

Биз учун аҳамиятлиси шундаки, ҳужжатда назарда тутилган янги қоидалар, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган тадбиркорларга кўпгина қулайликлар яратиш билан бирга, божхона соҳасида содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Шундан келиб чиқиб, ходимлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида юқорида қайд этилган Фармон мазмун-моҳияти, коррупция ва бошқа қонунбузарликларга йўл қўймаслик, қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан доимий тарзда тушунтириш ва тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилади.

17.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг