Бир қарашда кичик муддатдек бу йиллар давомида эътиборга молик кўплаб арзирли ишлар амалга оширилди.
Қисқа қилиб айтганда, бу йиллар улкан зафарлар, ривожланиш ва тараққиёт палласи бўлди десак, муболаға бўлмайди.
Давлат ва жамият ҳаётидаги барча соҳалар тубдан ислоҳ қилинди, янгилик ва имкониятлар кўпайди.
Қутлуғ сана муносабати билан божхона соҳасида амалга оширилган ишларга назар солсак, ўтган 30 йил ичида божхона соҳасида муҳим ишлар амалга оширилди.
Хусусан, божхонага хавфни бошқариш тизими жорий этилди. Шунингдек, тадбиркорлар манфаатлари қўллаб-қувватланиб, рухсат бериш тартиб таомиллари қисқартирилди. Божхона расмийлаштирувидаги ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.
Айниқса, сўнгги 4 йил давомида божхона ходимлари тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳамкорига айланди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь-август ойларида амалга оширилган ишларга тўхталганда, бошқарма тасарруфидаги божхона постлари саъй ҳаракати билан 434,4 миллион АҚШ долларлик экспорт ва импорт товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.
Товар ва транспорт воситалари импорти 60 та давлатлардан амалга оширилди. Асосий давлатлардан Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Нидерландия, Германия, Литва, Қозоғистон, Украина, Корея ва Туркия давлатларини ташкил этди.
Импорт фаолияти билан шуғулланган 356 та субъектлар томонидан 1388 та ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодига мансуб товарлар импорт қилинган.
Мамлакатимизга хориждан импортга асосан технологик асбоб-ускуналар (84.9 миллион АҚШ доллари), металл ва ундан тайёрланган буюмлар (61.3 миллион АҚШ доллари), кимё саноати маҳсулотлари (52.3 миллион АҚШ доллари), насослар (25.5 миллион АҚШ доллари) ва транспорт ва эҳтиёт қисмлари (15.7 миллион АҚШ доллари) олиб келган.
Миллий маҳсулотларимиз экспорти 40 та давлатларга амалга оширилган бўлиб, асосий ҳамкорларимиз Туркия, Хитой, Украина, Россия Федерацияси, Эрон, Афғонистон, Тожикистон ва Покистон давлатларини ташкил этди.
Экспорт фаолияти билан шуғулланган субъектлар сони 140 тани, товарлар туридан эса 178 та ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодига мансуб товарлар экспортга юкланди.
Экспортга жўнатилган асосий товарлардан ип калава (66.4 миллион АҚШ доллари), минерал ўғитлар (29.7 миллион АҚШ доллари), табиий қазилмалар (26.1 млн. АҚШ доллари), тўқимачилик маҳсулотлари (6.6 млн. АҚШ доллари), пластмасса ундан тайёрланган буюмлар (6.3 млн. АҚШ доллари) ва ўрин эгаллади.
Ушбу натижаларга эришишда божхона органларида тадбиркорларга яратилган қулайлик ва имкониятлар ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Экспорт-импорт операцияларининг тезлашишига ва божхона чегараларидан олиб ўтиладиган товарлар ҳажмини ошишига хизмат қилмоқда.
Мисол учун, 434,4 миллион АҚШ долларилик товарлар учун ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан тақдим этилган 14652 та божхона юк декларациялари масофадан туриб, электрон шаклда божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилди. Божхона юк декларацияларининг 9240 таси импорт ва 5412 таси экспорт божхона режимларига расмийлаштирувдан ўтказилган.
Хавфни бошқариш тизимининг жорий этилганлиги, товарларни божхона кўригидан ўтказишда ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Мазкур йўналишда ҳисобот даврида 14652 та божхона кўриги ўрнига, атиги 3271 та божхона кўриги далолатномалари расмийлаштирилди.
2021 йилнинг январь-август ойларида 382 миллион АҚШ долларилик товарлар импортга божхонада яратилган енгилликлар асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилди. Импортга расмийлаштирилган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида 923 миллиард сўмлик божхона тўловлари ҳисобланди. Шундан 289 миллиард сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилди.
Бугунги кунда юртимиздаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд. Бу борада божхона тўловларидан қўлланиладиган имтиёзлар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Жорий йилнинг ўтган даврида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан амалга оширилган импорт учун божхона тўловлари бўйича 633 миллиард сўм миқдорида божхона имтиёзлари қўлланилгани фикримизни тасдиқлайди.
17.09.2021