Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Замонавий технологик асбоб-ускуналар экспорт салоҳиятини оширишга кўмак бермоқда
1486
Наманган вилояти мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш юқори даражада ривожланган ҳудудларидан бири ҳисобланади.
Замонавий технологик асбоб-ускуналар экспорт салоҳиятини оширишга кўмак бермоқда

Ҳудудда энг илғор технологиялар билан жиҳозланган, юқори ишлаб чиқариш қувватларига эга корхоналар кўп. Ҳозирги кунда ушбу корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, биргина Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил январь-август ойлари мобайнида хориждан келтирилган 99,5 миллион АҚШ долларлик технологик асбоб-ускуналарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилди.

Шу билан бирга бошқарма томонидан 2021 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида тадбиркорлик субъектларига четдан келтирилган импорт товарлари учун қонунчиликда белгиланган талаблар асосида 288,4 миллиард сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилди.

Ушбу имтиёзларнинг 129,6 миллиард сўми яъни 44,9 фоизи четдан келтирилган технологик асбоб-ускуналарга тегишли бўлиб, хориждан олиб келинган технологик асбоб ускуналарни тўлақонли ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш натижасида жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар салмоғи сезиларли даражада ошиб 251 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Имтиёзлар аҳоли саломатлигини асраш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари  томонидан олиб келинган технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи буюмларга, янгидан қурилиб, ишга туширилаётган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхоналарни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлланилди.

Таъкидлаш жоизки, божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар тадбиркорлар фаолияти ривожида муҳим ўрин тутмоқда.

17.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг