Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
3399
Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга божхона соҳасидаги сўнгги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида жойларга чиқиб, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Хусусан,  Навоий вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносида бошқарманинг мутасадди рахбарлари, тадбиркорлар ва божхона омбори эгалари билан биргаликда навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахмонов сўз олиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 531-сонли қарорининг мазмун-моҳияти, божхона омбори эгаларига юклатилаётган мажбуриятлар, божхона расмийлаштирувидаги тадбиркорларга яратилаётган енгилликлар, хавфни бошқариш тизими талабларини маълум қилиб ўтди.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг 8 ойи мобайнида Навоий вилояти божхона бошкармаси томонидан 470 га яқин божхона тўғрисидаги  қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган. Ушбу қонунбузилиш ҳолатларидан 2 та жиноий ва 465 тан зиёд маъмурий иш қўзғатилган.

Очиқ мулоқот давомида 20 дан ортиқ муаммолар  ҳамда тадбиркорларимизни қийнаётган муаммолар жойида ечимини топди. Учрашув якунида Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахмонов томонидан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда, тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида турли жиноятларга аралашиб қолмасликлари ҳамда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўла риоя этишларида божхона органлари бевосита кўмакчи эканликлари эслатиб ўтилди.

15.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг