Мазкур учрашувда, бугунги кунда Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилиб, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда муқобил текширувларнинг барча турлари бекор қилинганлиги ва тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқартирилганлиги, бу эса ишбилармонлик муҳитини ривожланишига олиб келаётганлиги таъкидланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5582 ҳамда 2020 йил 5 июнда “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмат органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сонли фармонлари бўйича ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилаётган кенг имкониятлар ва қулайликлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.
Учрашув якунида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишда божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
15.09.2021