Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинди
3353
Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кенгайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришни тизимли ташкил этиш борасида божхона органлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинди

Хусусан, Наманган вилояти Учқўрғон туманида фаолият юритаётган “Мухаммадали Ҳамкор Бизнес” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Ушбу корхона ўз фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Корхонанинг асосий фаолият тури томат пастаси маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан иборат. Ҳозирги кунда корхонада энг илғор замонавий хорижий давлатлардан келтирилган ускуна ва технологиялардан фойдаланилган ҳолда иш юритиб келинмоқда.

300 нафар ишчи ходимларга эга бўлган ушбу корхона томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 150 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар Россия Федерациясига экспорт қилинган.

Учрашув давомида  божхоначилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6306-сон қарори мазмун-моҳияти билан таништириб ўтилди.

Учрашув якунида  Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамлари эслатиб ўтилди.

 

15.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг