Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш – давр талаби
4099
Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги кунда муҳим вазифалардан биридир. Бу борада тегишли давлат ташкилотлари томонидан мунтазам давлат назорати ва текширувлари йўлга қўйилиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ўтказиш жуда муҳим.
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш – давр талаби

Жиззах “FM105.5” радио каналида “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва маркировкалаш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида ташкил этилган очиқ мулоқотда айнан ушбу долзарб масала мухокама этилди. Унда тегишли ташкилот вакиллари билан бирга Жиззах вилоят божхона бошқармаси масъул ходими М.Ҳамроев ҳам иштирок этиб, мазкур йўналишда божхона органларида амалга оширилган ишлар, бу борада аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берди.

Айтиш керак, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотини ва ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш санитария-эпидемиологик хулоса берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.

Қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар хил турларини бир хил номда давлат рўйхатидан ўтказишга, айни бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотини бир хил ёки ҳар хил номлар билан қайта-қайта рўйхатдан ўтказишга ва таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқатларни, овқатга қўшиладиган озиқ-овқат қўшимчалари, ембоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди:

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулоти, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у билан савдо қилишга мўлжалланган технологиялар, ускуналар, буюмлар ва воситалар уларнинг нормалар ва қоидаларга мослигини тасдиқлаш мақсадида сертификатланиши лозим.

Мулоқот давомида соҳа вакилларининг мавзу юзасидан қабул қилинган тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифалар, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар ҳамда камчиликлар, соҳадаги техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланди.

15.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг