Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига фуқаро У.Н. бошқарувида кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 356 миллион сўмлик, жами 29 тўпламда 4 хилдаги тиббиёт ускуналари (жарроҳлик жамланмалари) ва 300 дона пишириқлар учун қўшимча ингредиентлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15.09.2021