Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Мусулмонлар идораси ва Тошкент вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу тадбирда мазкур бошқарма шахсий таркиби, ходимларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қахрамон Умаров коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752 қарори муҳим роль ўйнамоқда. Чунки, айни шу қарор асосида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланган бўлиб, ушбу ҳужжат "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари бўйлаб қамраб олиш имконини бермоқда.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси бош юрист-консультанти, юридик фанлар номзоди Улаш Умаров сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишда нодавдат-нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг роли ҳақида маъруза қилди.
Давра суҳбатида божхона органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам атрофлича таҳлил қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарликнинг содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Тадбир якунида ёш божхона ходимларига Тошкент вилояти ёшлар иттифоқи кенгаши бўлим бошлиғи томонидан ташкилотга аъзолик белгилари тақдим этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидалари тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори ижроси доирасида божхона органларида тарбиявий профилактик ишларни кучайтириш, шахсий таркибни муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлаш, бурчга садоқатини мустаҳкамлаш, тизимга доғ туширувчи турли салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида давлат божхона хизмати органларининг одоб-аҳлоқ қоидалари ва уларни қўллаш бўйича йўриқнома тасдиқланди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида шахсий таркиб билан профилактика мақсадида 49 марта йиғилишлар ва
72 нафар божхона ходимлари билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилган. Бунга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларини ҳам жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, ходимларнинг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида
137 марта ошкора ва хуфиёна равишда текширувлар ўтказилган.
Давлат божхона қўмитаси томонидан пора бериш ва пора олишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида кўргазмалари плакатлар ва стол устига қўйишга мўлжалланган буклетлар ишлаб чиқилган бўлиб, барча божхона бошқармалари, комплекслари ва постларига тарқатилган.
Бундан ташқари бошқарманинг барча ташқи иқтисодий фаолият ва чегара-божхона постларидаги мавжуд мониторлар орқали йўловчилар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун доимий равишда коррупциянинг мудҳиш оқибатларидан огоҳлантирувчи ижтимоий видеороликлар намойиш этилиб, ишон телефон раыамлари эълон ыилиб борилмоқда.
Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
26.10.2018