Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сақланаётган хонадон фош бўлди
790
Юртимизга сифати кафолатланмаган ёш болалар озуқаларини турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишлар, уларни санитария қоидаларига зид тарзда сақлашга қарши божхона идоралари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар сақланаётган хонадон фош бўлди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ва сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 95,6 миллион сўмлик 3825 дона “Nestle” номли ёш болалар озуқалари борлиги  аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг