Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Spark”га яширилган 360,7 млн. сўмлик уяли телефонлар фош бўлди
1067
Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
“Spark”га яширилган 360,7 млн. сўмлик уяли телефонлар фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотга асосан Шаҳрихон туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро О.Ш. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида автомашинада матоларга ўралган, чет элда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, қиймати 360 715 500 сўмлик бўлган 7 турдаги жами 101 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

14.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг