Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан “тушиб қолган” товарлар фош этилди
1032
Товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва бунинг натижасида “яширин иқтисодиёт”нинг илдиз отишига қарши божхона органлари томонидан мунтазам равишда чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатлардан “тушиб қолган” товарлар фош этилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.Н. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган, дастлабки сўровга кўра қиймати 128 миллион сўмга тенг бўлган жами 487 дона енгил автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

14.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг