Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Бобур” божхона постида тадбиркорларга туну кун хизмат кўрсатилмоқда
1314
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимизни экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
 “Бобур” божхона постида тадбиркорларга туну кун  хизмат кўрсатилмоқда

Буни биргина Андижон вилояти божхона бошқармаси “Бобур” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида божхона постида 10 613 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 162 млрд. 989 млн. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Мазкур давр мобайнида 201,103 млн. АҚШ доллари миқдоридаги товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.

Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 35,33 млн. АҚШ доллари ёки 21 фоизга ошди.

Товарлар 25 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Қирғизистон, Россия, Хитой, Туркия, Беларуссия, Германия, давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Экспорт қилинган асосий товарлар: тўқимачилик, металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Биргина қишлоқ хўжалик маъсулотларига эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг 8 ойи давомида 12,969 млн. АҚШ долларидаги полиз ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилинишига эришилди.

Шу билан бирга, божхона постида жами 2249 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 10 613 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг 2454 таси (24 %)  “яшил йўлак”, 5582 таси (52%) “сариқ  йўлак”, 2577 таси (24 %)  “қизил йўлак” тартибида  расмийлаштирилган.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Умуман олганда, пост ходимлари мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, туну кун мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Б.Бобожонов
“Бобур” ТИФ пости бошлиғи,
   божхона хизмати майори

 

 

14.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг