Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
275 миллион сўмлик сигаретлар савдоси “пишмай” қолди
1095
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
275 миллион сўмлик сигаретлар савдоси “пишмай” қолди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда “Тошкент-Термиз” катта магистрал йўлида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Қ.И. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автоуловда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари ва акциз маркалари бўлмаган, жами 17500 қути тамаки маҳсулотларини 275 млн. сўмга ноқонуний тарзда сотаётган  вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг