Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чангютгичларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди
1013
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг мамлакатимизга ноқонуний равишда олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Чангютгичларни яширинча олиб кириш режаси  чиппакка чиқди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.З. бошқарувидаги “Мерседес Бенц Вито” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада,  автомашина салони ва юкхонасида муқаддам хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 66,3 миллион  сўмлик жами 78 дона чангютгичлар борлиги аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг