Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – келажакка таҳдид
1976
Коррупция оддий халқ вакилларининг юқори амалдорларга ёхуд давлат амалдорларининг ўзаро бир-бирларига бўлган муносабатидан келиб чиқади. Бу салбий ҳолатнинг ҳар қандай кўриниши жамиятни ҳалокат ёқасига олиб бориши муқаррардир.

Коррупция (лот. Corruptio — бузиш, сотиб олиш) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва қонун-қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

Коррупция балоси дунёнинг исталган жойида авж олган энг катта муаммолардан биридир. Коррупция - иқлим ўзгариши, қашшоқлик, очлик, ишсизлик ва озиқ-овқат, ёқилғи нархларининг кўтарилиши каби дунё муаммоларини ортда қолдириб, ҳамманинг дардига айланган.

Ҳозирги ривожланиш даврида, минтақалар ва давлатлараро ҳамкорлик тезлашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция барча мамлакатларда ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқариб, жамиятни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш хавфини солмоқда. Шунингдек, бугун каттами-кичикми, бойми-камбағалми, биронта давлатни коррупциядан холи ҳудуд, деб айтолмаймиз. БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли йилига 2-3 триллион долларгача зарар кўрмоқда.

Шу сабабдан, мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика комиссиясининг ташкил этилиши, коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг тасдиқланиши юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлардан бўлди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар билан узлуксиз равишда хизмат ваколатини суистеьмол қилмаслик, миллат ва оилани биринчи ўринга қуйишлик, садоқат ва йигитлик бурчи тўғрисида ҳам якка тартибда, ҳам жамоавий тарзда йиғилишлар мунтазам равишда ташкил этиб борилмоқда.

Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлиши керак.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар сизда божхона соҳасига доир коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотлар бўлса, Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият кўрсатувчи қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки Навоий вилояти божхона бошқармасининг (79) 223-08-65 рақамларига қўнғироқ қилиб, бу ҳақида хабар беришингиз мумкин.

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган фуқароларнинг шахси ҳақидаги маълумотлар сир сақланишини эслатиб ўтамиз.

10.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг